Бўлим бошлиғи
Тел: +99871 203-30-32 / 156
E-mail: gxp.duk@ssv.uz
Марказнинг Зарур амалиётлар (GxP) инспекторати бўлими уз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги “Фармацевтика соҳасига зарур амалиётлар (GхP) талабларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 788-сон Қарорига мувофиқ амалга оширади.
Ушбу Зарур амалиётлар (GxP) инспекторати бўлими куйидаги функцияларни бажаради:
- Махаллий фармацевтика корхоналари ва ташкилотларида Зарур амалиётлар (GxP) стандартлари талабларига мувофиқлик юзасидан сертификатлаш мақсадида жойига чиқган ҳолда фармацевтик инспекциялар ўтказиш;
- Махаллий фармацевтика корхоналари ва ташкилотларида Зарур амалиётлар (GxP) стандартлари талабларига мувофиқлик юзасидан берилган сертификат амал қилиш даврида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида жойига чиқган ҳолда даврий инспекция назоратини амалга ошириш;
- Дори воситаларини Ўзбекистон Республикасида Давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида хорижий фармацевтик ишлаб чиқариш корхоналарида “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти - GMP” талабларига мувофиқлик юзасидан жойига чиқган ҳолда фармацевтик инспекциялар ўтказиш ҳамда натижалари бўйича ўрнатилган тартибда ҳулосалар бериш.