Ибрагимов Авазбек Бахтиярович (1991 й.т.) – биотехнолог, Кимё ва фармацевтик кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Зарур амалиётлар маркази” ДУК директор ўринбосари.
Ибрагимов Авазбек Бахтиярович 22 июл 1991 йили Тошкент шахрида туғилган. 2008-2012 йиллар давомида Тошкент Кимё технология институтида бакалавр босқичини тамомлаб, 2012-2014 йилларда Тошкент Фармацевтика институтини магистр босқичини тамомлаган. 2018-2019 йилларда “Дори воситалари, тибиий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Фармацевтика соҳасига ҳалқаро стандартларни жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, 2019-йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академик А.С.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти “Тадқиқотларнинг физик-кимёвий усуллари” лабораторияси стажер тадқиқотчиси ва кичик илмий ходими лавозимларида фаолият юритган. 2021-йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Зарур амалиётлар маркази” директор ўринбосари.