Бўлим бошлиғи
Тел: +99871 203-30-32 / 153
E-mail: gxp.duk@ssv.uz
Сифат тизимини сертификатлаштириш органининг асосий вазифалари
1. Фармацевтика корхоналарини (фармацевтика махсулотларини ишлаб чиқувчи, ишлаб чиқарувчи, клиник тадқиқотлар ўтказувчи, улгуржи ва чакана реализация қилувчи) ўрнатилган тартибда зарур амалиётлар стандартлари талаблари жорий этилганлиги бўйича ўтказилган фармацевтик инспекция натижасига асосан сертификат расмийлаштириш;
2. Берилган, амал қилиш муддати узайтирилган, тўхтатилган ва бекор қилинган GxP сертификатлар хақидаги маълумотларни Марказ веб-сайтига жойлаштириш мақсадида ахборот технологиялари бўлимига тақдим этиш;
3. Маҳаллий ва хорижий фармацевтика корхоналарида ўтказиладиган фармацевтик инспекцияларда ваколати доирасида иштирок этиш;
4. Тиббиётда қўлланиладиган дори воситаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарга давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситаларини экспорт қилиш ёки хорижда рўйхатдан ўтказиш мақсадида фармацевтика маҳсулотига сертификат (Certificate of Pharmaceutical Product - СРР) расмийлаштириш.