404
Ўқув курси
Ру Ўзб O'z En
Ру Ўзб O'z En
404 404

Юртимизда фаолият юритаётган яна 5 та компания GMP ҳамда GDP сертификатларига эга бўлишди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон Фармонига асосан, фармацевтика тармоғи ва республика соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотлар 2024 йил 1 январгача зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим.

Шунингдек 2022 йил 1 апрелдан фармацевтика соҳасида янги ишлаб чиқарувчи корхоналар, улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари мос равишда «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)», «Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)» ва «Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP)» талабларига мувофиқ равишда ташкил этилиши белгиланган.

Ушбу фармондаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази” ДУК томонидан Жорий йилнинг 30 март санасида навбатдаги сертификатлар ўз эгаларига тақдим қилинди.

Тантанали маросимда юртимизда фаолият юритаётган "Astor Alliance" МЧЖ, “Shayana Farm” МЧЖ, “Asklepiy” МЧЖ ва унинг Бухоро вилояти филиалига «Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)» сертификатлари тошрилиган бўлса, "Well Med Pharm" МЧЖ ҲКга «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)» сертификти тақдим қилинди.

Маълумот учун ҳозирги кунда 221 та фармацевтика корхонасидан 95 таси (42 фоизи) халқаро ва миллий стандартлар жорий қилган. Ва бугун уларнинг сони яна 5 тага кўпайди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech