404
Ўқув курси
Ру Ўзб O'z En
Ру Ўзб O'z En
404 404

Фармацевтлар диққатига!

Юртимизда аҳоли саломатлигини асраш ва тиклаш борасидаги ишлар кўлами кенгаймоқда. Хусусан, аҳолига сифатли фармацевтик маҳсулотларни етказиш ва бу йўналишда етук кадрларни шакллантиришга бугуннинг муҳим масаласи сифатида қаралмоқда.

Дори воситаларини ишлаб чиқариш, сифатини назорат қилиш, уларни чакана ёки улгуржи сотиш билан шуғулланиш соҳасида камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлган олий маълумотли фармацевтлар диққатига!

Давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилаётган GxP ҳалқаро сифат талабларини амалиётга жорий қилишни жадаллаштириш ва бу орқали аҳолини хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Зарур амалиётлар маркази GDP (дистрибьютор) ва GPP (дорихона) халқаро сифат талаблари бўйича малака ошириш ўқув курсларига таклиф қилади.

Ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган жами 100 га яқин тингловчилар назарий ва амалий имтиҳондан ўтгандан сўнг, босқичма-босқич Зарур амалиётлар марказига инспектор сифатида ишга қабул қилинади. Хужжатлар uzpharm-gxp.uz расмий сайтида жорий йилнинг 31 декабрига қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун телефон:

+998 71203-30-32 (ички рақамлар 159 ва 151).

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Жамият таянчи илмга асосланиши айни ҳақиқат. Зеро, ҳар бир соҳада малакали кадрларни шакллантириш замон талаби эканини унутмаймиз.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech