2024 йилнинг 30-31 май кунлари “Ўзбекистон учинчи халқаро фармацевтика форуми" бўлиб ўтади.
Форум Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари Ассоциацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида бўлиб ўтади.
"Third International Pharmaceutical Forum of Uzbekistan“ бу — фармацевтика тармоғи лидерлари учун йирик ишлаб чиқарувчилар, дистрибюторлар, давлат идоралари, регулятор-назорат органлари, ишлаб чиқариш технологиялари лицензиарлари, шунингдек, мазкур соҳада ишловчи ҳуқуқшунослар ва консалтинг мутахассислари иштирокидаги тенги йўқ халқаро майдон.
Сана: 30-31-май
Манзил: ИнтерКонтинентал Ташкент меҳмонхонаси (Триллиант)
Рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумот олиш учун: +99899 117 88 99 Бахтиёр Бекмуродов www.uzpharmforum.com
Минтақада етакчи фармацевтика тадбирининг бир қисми бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!