«Зарур амалиётлар маркази» ДМ номзодлар захирасини шакллантириш юзасидан мутахассисларни таклиф этади!
1. Олий маълумотга (фармацевтика, тиббиёт, кимё-биология ва кимё-технология йўналишида) эга бўлиши (соҳа йўналиши бўйича малакага эга бўлган номзодга устунлик берилади);
2. Давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тиллар бўйича халқаро сертификатларга эгалик устунлик беради); 3.Ахборот-коммуникация технологияларини амалда қўллай олиши, Microsoft Office бўйича амалий билимларга эга бўлиши.
Қўшимча талаблар:
-Зарур амалиётлар (GxP) борасида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаши;
-Махаллий фармацевтика корхоналари ва ташкилотларида Зарур амалиётлар (GxP) стандартлари талабларига мувофиқлик юзасидан сертификатлаш бўйича билимга эга бўлиш. Фармацевтик инспекцияни ривожлантириш борасида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаши;
-Фармацевтик инспекцияларни ривожлантириш бўйича ҳукумат қарорлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва улар билан ишлаш тажрибасига эга бўлиши зарур.
Маълумотнома (резюме)ларни «Зарур амалиётлар маркази» ДМнинг телеграмм рақамига 95 012-30-32 онлайн тарзда тақдим этишингизни сўраймиз.
Марказ манзили: Тошкент ш. Юнусобод тумани, Ч.Айтматов кўчаси 1а уй.
Телефон: 71-203-30-32